

Ўша мавсум "қизил иблислар" Англия чемпионати, кубоги ҳамда Чемпионлар лигасини ютиб требл қайд этишган.
"Биз қандай ўйнаганимиздан келиб чиқсак, Эрлинг Холанд у жамоада асосий таркибга кира олмасди. Буни имкони нолга тенг бўларди. Менинг Энди Коул билан тандемимни бузишга ҳожат йўқ эди", - дея фикрларини билдирган манкунианликлар собиқ форварди.

1998/1999 йилги мавсумда Д.Йорк 51 ўйинда 29 та гол урган, Э.Коул эса 50 та баҳсда 24 та тўп киритган. Холанд ҳисобида эса жорий мавсум "Манчестер Сити" таркибида 47 учрашувда 51 та гол бор.



