

"Мен учун бу ерда ҳеч қандай баҳс бўлиши мумкин эмас. Жаҳон чемпионати ўтадиган йилда Месси қилган ишни ҳеч ким ҳеч қачон қилмаган ва қила олмайди ҳам, қолаверса, унинг ёши 39 да... У турли ёшларда майдонга тушиб, барча чегараларни бузиб ташлади, энг улуғ футболчилар билан рақобатлашди ва Жаҳон чемпионатининг энг яхши ўйинчиси бўлди. Ҳеч қандай баҳс-мунозарага ўрин йўқ", – деди Де Пауль.
8 сентябрь куни “France Footbal”l журнали 2026 йилги "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рўйхатини эълон қилди. Тақдирлаш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.



