UZ

Сўнгги янгиликлар

12:48Тарихди шу кун. Юрген Гёде учун сўнгги бекат Жанубий Корея – Ўзбекистон 2:1  0 12:40⚡️Ўзбекистон U-17 мундиални қабул қиладими? U-20 Жаҳон чемпионати энди қаерда бўлади?   4 12:25U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Япония, Вьетнам ва Ҳиндистон билан бир гуруҳдан жой олди  15 11:48"Реал" "Челси" ҳимоячисига қизиқиб қолди  1 11:25"Арсенал" ёзда Райсни сотиб олишига ишонмоқда  3 11:02Бьелса Уругвай терма жамоасида иш бошлайди  1 10:39Зидан АПЛ клубини бошқариши мумкин  8 10:17ESPN 21 ёшгача бўлган дунёнинг энг яхши футболчилари рўйхатини тузди  6 09:56Дест Германия чемпионатига йўл олиши мумкин  0 09:37Францияда маошлар: Топ-10да фақат ПСЖ футболчилари  4 09:15"Реал" Кай Хавертцни сотиб олиши мумкин  0 08:57Ла Лига Гавини рўйхатдан ўтказди, у 30-рақамда ўйнайди  5 08:36Olamsport: "Рустам Қосимжонов турнири"дан ФОТОГАЛЕРЕЯ, Канелов - Бивол реванши ва бошқа хабарлар  0 08:18Вадим Абрамов йирик ҳисобли ғалабадан кейин: «Натижадан қониқдим, аммо ўйиндан эмас»  13 07:59"Манчестер Сити" Гвардиоланинг ўрнига Луис Энрикени олиб келмоқчи  8

"Хўжанд" бош мураббийи: "Жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда" Янгиликлар

"Хўжанд" бош мураббийи: "Жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда"

Фарғонада ташкил этилаётган "Ҳоким кубоги-2023" мусобақасининг 1-туридан ўрин олган "Турон" U-21 - “Хўжанд" (1:4) учрашувидан сўнг, тожикистонликлар бош мураббийи Рустам Ходжаев сайтимизга интервью берди.

- Рустам ака, "Ҳоким кубоги" мусобақаси ва бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз?

- Албатта, юртингизга мусобақа ташкилотчиларнинг таклифига асосан келдик. Бизга кўрсатилаётган муносабат ва яратиб берилаётган шароитлардан мамнунмиз. Ушбу турнир бизга мавсумолди тайёргарлик жараёнимизнинг бир қисми ҳисобланади. Мусобақада Биринчи лига, Про-лига ва Суперлига клубларининг ёшлар жамоаларига қарши беллашамиз. Турлича жамоаларга ўйнаган яхши, бундай учрашувлар орқали режаланган услублар ва кўрикда бўлиб турган футболчиларнинг имкониятларини кўриб олиш мумкин.

Бир жиҳатдан ҳозир Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво ҳукмрон, албатта бу футбол ўйнашда ўзига яраша қийинчилик туғдиради. Бироқ ҳозир қиш, биз буни биламиз, мавсум стартига қадар оптимал таркибни шакллантириб олишимиз керак.

Бугунги ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, албатта совуқ об-ҳаво футболчиларнинг ўз имкониятларидан тўлиқ фойдалана олишларига бироз тўсқинлик қилди. Шундай бўлса ҳам биз ёмон ўйин кўрсатдик дея олмайман, тезкор ва ёш футболчиларга қарши туришни уддаладик. Шундай ўйинлар орқали тажрибамиз янада ортиб боради.

- Гувоҳи бўлдик, "Хўжанд" таркибида бир нечта ўзбекистонлик футболчилар майдонга тушишди. Улар кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилаяпсизми?

- Ҳа, тўғри, ҳозирда жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда. Улар (Абдураҳмон Абдулҳақов, Элнурбек Турғунов, Хушнудбек Бозоров, Раҳматилло Ўктамов - таҳририят изоҳи) билан гаплашдик, жамоамиз сафига келиб мавсумолди йиғин давомида кўрикда бўлишади. Режаларимизга мос келганлари билан шартнома имзолаймиз. Ҳозирда аниқ бўлгани, ёш ярим ҳимоячи Хушнудбек Бозоров билан икки йиллик муддатга мўлжалланган шартнома имзоладик. Қолган футболчиларнинг таркибда қолиши ёки қолмаслиги мавсумолди йиғинлар мобайнида аниқ бўлади.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
26 янв 23:48:55
Neftchichempion
Uyoģda Italia nashirlari Shomurodov Spetsiyaga òtayotganini jar solishyapti bu yerda esa jim jit. Yana nma emish chempasia sayti uzb da N°1 emish
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика