

"Балки ўйинимиз чиройли чиқмагандир, сабаби биз натижа учун ўйнадик ва ўз мақсадимизга эришдик. Жуда зўр таркиб жамланди. Иқтидорли ёш футболчилар ва тажрибали ўйинчилар ҳам. Ўзимиз ҳам 30 ёшга яқинлашиб қолдик. Бор тажрибамизни ишга солиб ўйнамоқдамиз. Энг муҳими, жамоамиз жуда аҳил" - дея фикр билдирди Рустам Ашурматов ЖЧ йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг.



