Сон Хён Мин "Тоттенхэм"ни тарк этиши ва Саудия клубига ўтиши мумкин?!
04 июн 2025 00:44
Янгиликлар
Сон Хён Мин "Тоттенхэм"ни тарк этиши ва Саудия клубига ўтиши мумкин?!
Сон Хён Мин ёзда "Тоттенхем"ни тарк этиши мумкин.
Жанубий Корея терма жамоасининг 32 ёшли вингерига Саудия Арабистони клублари даъвогарлик қилмоқда.
Соннинг келишуви 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган ва "Тоттенхэм" ҳозирда футболчи учун жамоани қайта қуриш учун зарур бўлган маблағни олиши мумкин.
Сон Хён Мин лондонликлар сафида 2015 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У клуб билан 2024/25 йилги Европа лигасида ғолиб чиқди.
Кореялик футболчи жорий мавсум АПЛда 30 та ўйинда 7 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ, клуб бош мураббий Анге Постекоглуни истеъфога чиқариши мумкинлиги маълум бўлганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар