

Хабиб Диарра "Сандерленд" сафига қўшилди. АПЛга қайтган клуб ярим ҳимоячини харид қилгани ва у билан 5 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди.
21 ёшли футболчи учун "Страсбур" бонуслар билан бирга 35,5 миллион евро олиши маълум қилинган эди. Бу "Сандерленд" учун рекорд даражадаги тўлов ҳисобланади.
Хабиб Диарра ўтган мавсумда Лига 1да 30 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урган ва 5 та гол узатмани берган.



