Хави Френки де Йонгнинг эҳтимолий сотуви ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Alisher
27 ноя 2021, 18:47
"Барселона" бош мураббийи Хави ярим ҳимоячи Френки де Йонгнинг эҳтимолий сотуви борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

"Де Йонг Гави каби бизга керак. Френкини ҳам, Гавини ҳам сотувини кўриб чиқмаяпмиз. Уларни сотишдан маъно йўқ. Рики Пуч - жамоамизнинг яна бир футболчиси, биз унга ишонч билдирамиз", - дейди Хави.

Де Йонг 2021/22 йилги мавсум "Барселона" таркибида 15та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.

Transfermarkt ўйинчини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano