UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  22 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  2 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  41 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  18 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1

Хави: "Барселона" кам ўйин амалиёти берилаётганларни майдонга тушириши керак бўлиб қолди" Янгиликлар

Хави: "Барселона" кам ўйин амалиёти берилаётганларни майдонга тушириши керак бўлиб қолди"

"Барселона" бош мураббийи Хави гарчи жамоада жароҳатлар кўп бўлса-да, "Эльче" мағлуб этилганидан мамнун бўлди.

ЛаЛиганинг 27-тури доирасидаги учрашувда каталонияликлардан Усмон Дембеле, Педри, Андреас Кристенсен, Френки де Йонг каби футболчилар қатнашгани йўқ.

"Хурсандман. Бугунги ўйинга таркибни тузар эканман, кам ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчиларни майдонга туширишга мажбур бўлдим. Улар юқори даражадаги ўйинни намойиш қилиб беришди. Мана бу ҳақиқий жамоа.

Яна бир қадамни ташладик ва жуда керакли ғалабага эришдик. Жамоанинг ўйинидан мамнунман.

Тўғрисини айтсам, Эрик Гарсияни марказда ўйнатиш ғояси Йорди Кройффдан чиқди. У буни ўтган йилдан буён менга гапириб келаётганди. Буни мураббийлар штаби билан биргаликда ўйладик ва сўнгги ойлар давомида уни машғулотларда таянч футболчиси сифатида ўйнатдик. У бугун яхши ўйин намойиш қилди. Менимча ундан яхши таянч ярим ҳимоячиси чиқади.

Фати бугун идеал ўйнади, гол эса доимо ишонч баҳш қилади. Ансу ўйин сўнгида чарчаб қолди, чунки у катта меҳнат қилди. У менга жуда муҳим. Гол - унинг меҳнати самараси бўлди. Шунингдек, Ферран Торрес учун ҳам хурсандман. У ҳам голга лойиқ меҳнат қилди", - деди "Барселона" устози.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика