Хави "Барселона" билан шартномасини узайтиради

Оқил Абдубарноев
30 мар 2023, 19:36
"Барселона" бош мураббийи Хави клуб билан шартномасини узайтиради.

Каталонияликлар мутахассисга янги битим тайёрлаб қўйишган, аммо мураббий илк навбатда Испания чемпионатидаги ғолиблик ҳақида ўйламоқда. 

Хавининг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Мураббий 2021 йилнинг ноябридан бери клубда ишлайди ва 2023 йилнинг январида жамоа билан Испания Суперкубогини қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: ESPN