Хави "Ал Садд"га таниқли испаниялик футболчини олиб келди

Alisher
20 июл 2020, 17:14
"Ал Садд" "Вильярреал" ярим ҳимоячиси Санти Касорлани трансфер қилди.

"Биз Касорла билан келишувга эришдик. Тез орада у шартнома имзолаш ва жамоага қўшилиш учун Доҳага учиб келади.

"Ал Садд"га хуш келибсан, Санти!", - дейилади Қатар клуби хабарида.

"Ал Садд"ни айни дамда "Барса"нинг собиқ футболчиси Хави бошқармоқда. Олдинроқ, "Вильярреал" 35 ёшли Касорланинг жамоадан кетганлигини эълон қилган эди.

Футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 35та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 10та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/AlsaddSC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›