Хаверц "Реал"га керак, бироқ музокаралар бўлмаяпти

Mirjalol Normatov
31 май 2020
"Bild" журналисти Кристиан Фалькнинг ёзишига кўра, "Реал"га "Байер" ярим ҳимоячиси Кай Хаверц керак бўлмоқда.

Испания матбуоти олдинроқ томонлар фаол тарзда музокараларда қатнашишаётганини айтганди. Аммо бу маълумот ёлғон бўлиб чиқди. Ҳозирда футболчи ва клуб ўртасида ҳеч қандай музокаралар бўлмаяпти.

20 ёшли Хаверц ушбу мавсумда Бундеслиганинг 26 ўйинида 11 гол ва 5 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild