Халк Россияга қайтиши мумкин
17 июл 2020 21:21
Янгиликлар
Халк Россияга қайтиши мумкин
Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби раҳбарияти фаолиятини Хитойда давом эттираётган Халкни трансфер қилиш вариантини кўриб чиқяпти.
Айни пайтда "Галатасарой" (Туркия) ва "Палмейрас" (Бразилия) клублари ҳам "Шанхай СИПГ"нинг 33 ёшли ҳужумчиси учун даъвогарлик қилмоқда. Футболчининг ўзи эса ватанига қайтишни истяпти.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоасининг собиқ вакили 2012-2016 йилларда "Зенит" шарафини ҳимоя қилган эди. У жорий йилнинг декабрь ойида эркин агентга айланади.
Фикрлар