UZ

Сўнгги янгиликлар

17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  2 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  0 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  8 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  7 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  9 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  9 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  2

Халк қайтди, "Шанхай СИПГ" ғалаба қозонди ва пешқадамга айланди Янгиликлар

Халк қайтди, "Шанхай СИПГ" ғалаба қозонди ва пешқадамга айланди

Бугун Хитой Супер лигасида 17-тур беллашувлари давом эттирилмоқда.

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп тепадиган "Шанхай СИПГ" клуби бу турда "Яньбянь" меҳмони бўлди. Бироз аввал ниҳоясига етган баҳсда шанхайликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Иккита ўйинлик дисквалификацияни ўтаб бўлган Халк қайтишини гол билан нишонлади. Одил Аҳмедов майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.

Бу ғалабадан кейин жамоа турнир жадвалида биринчи поғонага кўтарилиб олди. Иккинчи ўринда бораётган "Гуанчжоу Эвергранд" 2 очко кам жамғарган ва битта ўйин захирасида бор. Агар бугун "Гуанчжоу" 4-ўринда бораётган "Шандонг Луненг" билан ўйинда очко йўқотса, у ҳолда Аҳмедов ва жамоаси пешқадам бўлиб қолаверишади.

Хитой, Супер лига
"Yanji Stadium"

15.07.2017, 17-тур
"Яньбян" - "Шанхай СИПГ" 1:3
Голлар:
И.Со Ҳванг 86 - Элкесон 8 (Ву Леи), Ву Леи 84 "Элкесон", Халк 90 (Ш.Ванг)

"Шанхай СИПГ": Жунлинг Ян, Шенчао Ванг, Гуан Хе, Ке Ши, Веи Занг, Одил Аҳмедов, Ҳаишенг Гао (Ю Хай, 46), Чуангйи Лин (Ҳуканг Чаи, 72), Ву Леи, Халк, Элкесон.

Огоҳлантиришлар: З.Чи 45 - Ж.Ян 76



Хитой чемпионати турнир жадвали билан танишинг >>> Супер лига

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика