

Унинг 2019/20 йилги мавсумдаги ўртача кўрсаткичи эса 8,71 баллни ташкил қилган.
2-ўринда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе (8,14) жой олган бўлса, кучли учликка "Бавария" аъзоси Роберт Левандовски (8,13) якун ясаган.
Аргентиналик юлдуз сўнгги 11 мавсум тўққизинчи маротаба энг яхши деган номни қўлга киритди. 2013/14 йилги мавсум Луис Суарес ва 2016/17 йилги мавсум эса Неймар Мессини ортда қолдирган эди.




