"Вулверхэмптон"нинг 40 миллион евролик ҳужумчиси "Андерлехт"га ўтишга яқин
07 июл 2022 17:38
Янгиликлар
"Вулверхэмптон"нинг 40 миллион евролик ҳужумчиси "Андерлехт"га ўтишга яқин
Бельгиянинг "Андерлехт" клуби тез орада ўз сафига "Вулверхэмптон" ҳужумчиси Фабиу Силвани қўшиб олади.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, битим якунланиш босқичида.
Футболчи бир йиллик ижарага йўл олиши керак. Бельгия клуби португалияликнинг келаси мавсумдаги маошининг барчасини қоплашга рози бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "бўрилар" икки йил олдин Силванинг трансфери учун "Порту"га 40 млн евро тўлашган. Ёш футболчи ўшанда Португалия клубининг асосий жамоасида ҳам ўйнамасди ва камдан-кам захирадан ўйинга қўшиларди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар