

"Бўрилар" "канонирлар"нинг мақсади бўлган 24 ёшли португалиялик футболчи учун 35 миллион фунт талаб қилишмоқда.
Футболчининг агенти Жорже Мендеш битимни тезроқ якунлаш учун "Вулверхэмптон" раҳбарияти билан музокаралар олиб бормоқда.
Невеш 2020/21 йилги мавсум "Вулверхэмптон" таркибида 40та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассист қайд этди.



