UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  3 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  26 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  7 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6

Войнески: "Бугунги ғалабани мухлисларга бағишлаймиз, улардан ўтган ўйиндаги мағлубият учун узр сўрайман" Янгиликлар

Войнески: "Бугунги ғалабани мухлисларга бағишлаймиз, улардан ўтган ўйиндаги мағлубият учун узр сўрайман"

Суперлиганинг қолдирилган 5-туридан ўрин олган "Металлург" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Славче Войнески фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида 

- Биринчи бўлим икки қисмдан иборат бўлди. Учрашувни яхши бошладик, бироқ кейинчалик шогирдларимда бироз чарчоқ юзага келди. Бекободга Тошкентдан келиб футбол ўйнаш исталган жамоага осон эмас, биз икки ярим соат йўл босдик. Иккинчи таймда эса, қандай футбол ўнаш керак бўлса, шундай йўл тутдик. Футболчилар талаб қилинган вазифаларни бажаришди. Иккинчи бўлим жуда яхши ўтди. Ғалаба билан шогирдларимни табриклайман. Чемпионлар лигасидан сўнг бироз оғир даврни бошдан кечирдик. Турнирдаги ўйинлар қисқа муддат оралиғида ўтказилди, бунинг натижасида жуда кўп энергия йўқотдик. Шундан сўнг миллий чемпионатда юқори суръатга тушиб олишимиз қийин бўлди. Жамоада потенциал юқори, иккинчи даврада анча кучаямиз. Ўзимиз қандай ўйнашни хоҳласак, бу борада машғулотларда ишлаймиз. Ўйлашимча, иккинчи давра биз учун яхши руҳда ўтади. 

- Ҳимоя марказига Ҳамробековнинг жойлаштирилиши Ларин ва Хаджиевнинг ўйинидан қониқмаганингизданми ёки бошқа сабаби борми?

- Бу қарор қониқиш-қониқмаслик натижасида эмас. Ўйинчиларнинг ҳолати доимо таҳлил қиламиз. Шу сабаб, қолаверса, турли позицияларда тўп тепа олишини билмаганимиз учун Ҳамробековни ҳимоя марказига жойлаштирдик. У ўйин жараёнини яхши назорат қила олади.

- Ўйинни ташкиллаштириш Черанга асосланган. Ҳужумчининг 35 ёшга яқинлашаётганини ҳисобга олган ҳолда, услубни ўзгартириш режалаштирилмаяптими?

- Черан "Пахтакор"нинг энг яхши ўйинчиларидан бири, қолаверса, у жамоада узоқ вақтдан бери тўп тепади. Ўйлашимча, ҳужумчи яна 1-2 йил давомида юқори савияда ўйнай олади. Унга ўринбосар сифатида бошқа футболчиларни тайёрлаб боришга ҳаракат қиляпмиз, масалан, Холматовни ушбу позицияда синаб кўряпмиз. Агар у етарлича тажриба тўплай олса, бу нуқтада кучли футболчига айланади. Бугунги ғалабани мухлисларга ҳам бағишлаймиз, улардан ўтган ўйиндаги мағлубият учун узр сўрайман. Улар бизнинг қўшимча ўйинчимиз, ўтган баҳсда уларни ранжитдик, шу сабабли, бугунги муваффақият тўлиқ уларники деб айта оламан.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика