UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  1 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  3 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  12 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  2 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  1 22:06Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди  9 21:45Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  5 21:25Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қирғизистонга имкониятни бой берди  35 20:54Рио Фердинанд: "Руни – АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи. Йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг"  5 20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  2 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  7

“Водий футболи”. Бугун ёшлар лигасида водий дербиси Янгиликлар

“Водий футболи”. Бугун ёшлар лигасида водий дербиси

Водий футболига оид янгиликларни беришда давом этамиз.
“Андижон”: Бугун ёшларимиз ўйнайди

Олий лиганинг 9-турида “Андижон” жамоаси ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилади. Мазкур учрашувга жамоамизнинг тайёргарлиги қизғин давом этмоқда.

Бугун Олтинкўл туманидаги марказий ўйингоҳда “Андижон” ва “Навбаҳор” ёшлар жамоалари ўзаро куч синашишади. Водий дербиси бўлгани боис ўринбосарлар беллашуви ҳам қизғин ўтиши аниқ. Учрашув соат 16:30да бошланади.

"Қўқон-1912": Ёшларимиз бугун "Шўртан"ни қабул қилади

Бугун ёшлар лигасининг 9-тур ўйинлари давом эттирилади. Муҳсин Низомиддинов бошқарувидаги "Қўқон-1912" ёшлар жамоамиз ўз майдонида "Шўртан" ёшлар жамоасини қабул қилади. Таъкидлаш жоизки, ёшларимиз чемпионатда шу кунгача 8 та ўйин ўтказиб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда.

Бугунги рақибимиз "Шўртан" эса ўтган турда "Олмалиқ"ни қабул қилиб, ўз дарвозасидан жавобсиз 8 та тўп ўтказиб юборганини айтиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, Қўқондаги "Марказий" стадионда кечадиган мазкур баҳс соат 16:30 да бошланади.

Ўйлаймизки, ёшларимиз бугун ҳам стадионга ташриф буюрган мухлисларимизни хурсанд этади.

“Навбаҳор”: Ёшларимиз водий дербисига шай

Бугун Ёшлар лигаси доирасида “Навбаҳор” ёшлари “Андижон” меҳмони бўладилар. Олтинкўлдаги марказий ўйингоҳда 16:30 да бошланадиган учрашувга барча ўйинчилар тайёр. Айни пайтда “Навбаҳор” ёшлари 10 поғонани банд этиб туришибди, ўзларидан юқоридаги 3 жамоа билан фарқ бор йўғи 1 очко. Демак, наманганлик ёш футболчилар бугун ғалаба қозонишса, турнир жадвалида кўтарилиб олишлари мумкин.

“Нефтчи”: Бугун ёшларимиз майдонга тушишади

Ёшлар лигасининг 9-тур беллашувлари давом этмоқда. Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ёшлари бугун Қибрайдаги стадионда “Пахтакор” ёшлари билан куч синашадилар. Учрашув 17:00 да бошланади. Афсуски, “Нефтчи”нинг асосий жамоасидан фарқли ўлароқ ёшлар мавсумни муваффақиятсиз бошлашди. Шу кунга қадар ўтказилган 8 та ўйинда бор йўғи иккита ғалаба ва битта дуранг, 5 та баҳсда эса мағлубият алами тотиб кўрилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика