UZ

Сўнгги янгиликлар

01:51Расман: Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилди  1 01:30Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"  1 01:08Конференциялар лигаси саралаши. "Фиорентина"дан суперкамбэк!  0 00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  51 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  4 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  7 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  22

Виталий Ни: "Яхши шароитлар таклиф қилинганида футболчиларда иккита йўл қолади: пул ёки садоқат" Янгиликлар

Виталий Ни: "Яхши шароитлар таклиф қилинганида футболчиларда иккита йўл қолади: пул ёки садоқат"

"Насаф" клуби спорт директори Виталий Ни "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди. Ушбу интервьюнинг энг асосий қисмини тақдим этамиз.

"Биз ҳам етакчи футболчиларимизни олиб қолишни жуда хоҳлагандик ва бу асосий вазифамиз эди. Шартномаси тугаганидан кейин уни узайтиришга ҳаракат қилдик. Футболда кўп нарсалар бор. уларнинг шароитларини яхшилаш керак. Лекин бу биргина мен, Рўзиқул Бердиев ёки Шамиль Ярулинга боғлиқ эмас-да. Имконият борми, унда албатта уларни олиб қолиш керак. "Пахтакор"да эса имконият катта. Улар ўйинчиларимизга яхши шароитларни таклиф қилишди. Бундай пайтда ўйинчиларда иккита йўл қолади: пул ёки садоқат. Тўғриси, бундай масалалар ҳақида гапириш қийин. Бизда молиявий томонлама катта муаммо йўқ. Жамоамизга янги президент тайинланди. Балки энди вазият яхши томонга ўзгарар. Лекин бизда "Пахтакор"даги каби имкониятлар йўқ.

Игорь Голбан ҳозир Россияда. Биз у билан гаплашдик ва оғизаки келишувга эришганмиз. Насиб қилса, Голбан блан шартномани узайтирамиз. Драган Чераннинг "Насаф" билан яна бир йиллик шартномаси бор. Акс ҳолда уни ҳам "Пахтакор" олиб кетарди (кулади).

Акмал Шораҳмедов "Насаф"га келиб яна ўз ўйинини топганди. Баҳром Абдураҳимовни "Андижон"дан олиб келдик. Унгача уни айтарли ҳеч ким билмасди. "Насаф"га келиб Баҳром Абдураҳмов сифатида танилиб кетди, - дейди "Насаф" клуби спорт директори Виталий Ни "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюси чоғида.


Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика