UZ

Сўнгги янгиликлар

21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  1 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  34 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  62 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  76 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  6 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1

Витал Боркелманс: "Иорданияни Қатардаги Жаҳон чемпионатига олиб боришга ҳаракат қиламан" Янгиликлар

Витал Боркелманс: "Иорданияни Қатардаги Жаҳон чемпионатига олиб боришга ҳаракат қиламан"

Осиё Кубоги нимчорак финали доирасидаги Иордания - Вьетнам (1:1, пенальтилар серияси 2:4) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида Витал Боркелманс иштирок этди.

Биринчи таймда яхши ўйнадик, кўплаб вазиятлар яратдик. Иккинчи таймда эса қарши ҳужумда ўйнадик. Аҳмоқона ишлар билан шуғулландик. Вьетнам муносиб ўйнаб ғалаба қозонди.

Вьетнам терма жамоаси иккинчи таймда биздан яхшироқ ўйнади. Баъзи футболчиларимиз жуда ҳам суст ҳаракат қилишди. Шу боис ҳам улар мусобақани давом эттиришади, биз эса уйга кетамиз. Мағлуб бўлиш аламли, гуруҳда биринчи ўринни олганимиздан сўнг чорак финалга чиқишга умид қилгандик.

Кеча мен кучли жамоа кейинги босқичга чиқади дегандим, тўғри. Бугун ҳозиргина айтганимдек футболчиларим аҳмоқона ҳаракатлар қилишди. Вьетнам бугун омадлироқ бўлди.

Бугун жамоалар 120 дақиқа давомида майдонда кураш олиб боришди. Иордания бош мураббийи эканимдан ўйиндан олдин ҳам хурсанд эдим, мағлубиятдан кейин ҳам хурсандман.

Вьетнам сафида 3-4 нафар кучли футболчи бор. Уларнинг исмларини айта олмайман. Вьетнам яхши жамоа, Осиё Кубогида улар узоққа бориши мумкин. Бу келажак жамоаси, таркибида кўп ёш футболчилар бор.

Иордания терма жамоасини бошқаришда давом этаманми ёки кетаманми ҳозир бир нарса дея олмайман. Аммо шундай кучли жамоада имкон қадар кўпроқ қолишга умид қиламан. 2022 йил Иорданияни Қатардаги Жаҳон чемпионатига олиб боришга ҳаракат қиламан", - дейди Витал Боркелманс. 



Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика