Вилья "Эспаньол"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушади
19 окт 2013 15:23
Янгиликлар

Вилья "Эспаньол"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушади
Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Давид Вилья жароҳатини тиклаб сафга қайтди ва у майдонга тушишга шай.
Испания чемпионатининг 9-тури доирасида "Эспаньол"га қарши ўйинда Давид майдонга асосий таркибда тушади, дея хабар бермоқда AS.
Футболчи ўтган тур доирасида "Сельта"га қарши ўйинда жароҳат олган эди. У ана шу учрашувнинг 58-дақиқасида майдонни тарк этишга мажбур бўлган. Шу жароҳат туфайли у Испания терма жамоасининг сўнгги икки ўйинини ҳам ўтказиб юборишига тўғри келди.

Фикрлар