Виллиан захирада ўтириб, маош олишни истамади ва бугун "Арсенал" билан шартнома бекор қилинади

Mirjalol Normatov
29 авг 2021, 11:50
Ярим ҳимоячи Виллиан "Арсенал"ни тарк этмоқда.

Футболчи "Арсенал" билан яна икки йиллик, 2023 йил ёзига қадар мўлжалланган шартномасини бекор қилишга розилик берган. Шу орқали у 20 миллион фунт клубнинг ҳисобида қолишини истаган.

"Челси"дан "Арсенал"га ўтганидан кейин унинг фаолиятида пасайиш бўлмоқда. Бразилиялик футболчи захирада ўтириб қолиб, маошини олишни истамаяпти. Шу боисдан у жамоани тарк этмоқда.

Вингер фаолиятини "Коринтианс"да давом эттиради. Бу ерда у ҳафтасига 240 минг фунт маош олади. Бу эса "Арсенал"даги маошидан 70 фоизга кам дегани.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/SkyKaveh