Виллиан: “Бразилия терма жамоаси мухлисларни ҳурсанд қилиш учун ҳамма нарсага тайёр”

Tolibjon Qosimov
11 июн 2014, 16:10
Виллианнинг сўзларига кўра, бразилиялик мухлислар Жаҳон чемпионлигини нишонлашга муносиб.
“Бразилия халқи бунга лойиқ, чунки барча мухлислари шундай имконият келишини кўп кутишди. Бизга қарши ҳар бир жамоа ҳудди финалдагидек баҳс олиб боради. Терма жамоа қандай тўсиқларга дуч келишини биламиз ва бунга тайёрмиз. Мухлислар терма жамоани фантастик равишда қўллаб-қувватлашади ва мухлисларнинг ишончини оқлаймиз деган умиддаман. Қийин бўлади, аммо жамоамиз жуда яхши ва ўзига ишонади”, - дейди Виллиан “Sky Sports”га.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›