

“Бу трансфер амалга ошиши учун барча шароит етарли. Погбани “Реал” сафида Франция термаси даражасида ўйин кўрсатишига ишонаман.
“Реал” Погбани сотиб олишни истамоқда, футболчи ҳам Мадридга кўчиб ўтишга қарши эмас. “Манчестер Юнайтед” ҳм бу трансфердан мамнун бўлади. Инглизлар Погбанинг трансферидан яхшигина маблағ ишлаб олишади. Қолаверса, манчестерликлар унга катта маош тўлашдан ҳам қутулишади. Шу сабабли ушбу трансфер амалга ошишига ишонаяпман”, дея Саньолнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.



