UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  0 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  1 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  2 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  15 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  19 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  41 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  100 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  19 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25

Виктор Жалилов: “Натижадан қониқмадим, ғалаба қозонишни хоҳлагандим” Янгиликлар

Виктор Жалилов: “Натижадан қониқмадим, ғалаба қозонишни хоҳлагандим”

Теглар :  Виктор Жалилов
Coca Cola Суперлига 23-туридан ўрин олган “Машъал” ва “Навбаҳор” (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин “лочинлар” бош мураббийи Виктор Жалилов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди





- “Машъал” жанговар, яхши шаклланган жамоа, таъбир жоиз бўлса, “чақилмас ёнғоқ”. Бугунги дуранг адолатли бўлди. Мезбонлар имкониятларга эга бўлишди, дарвозабонимиз қутқарди. Биз уюштирган ҳужумлар пайтида эса “Машъал” посбони ишончли ҳаракат қилди. Умуман олганда, майдонда яхши кураш кечди, - дейди Виктор Жалилов.

- Азимжон Аҳмедов нега алмаштирилди?

- У оғир ўтган касалликдан сўнг энди-энди аввалги формасига қайтмоқда, тўлиқ икки бўлим тўп тепишга кучи етмаслиги тушунарли. Шу боис, уни алмаштиришга мажбур бўлдик.

- Бугунги ўйинда сизни қониқтирмаган жиҳатлар бўлдими?

- Албатта, натижадан қониқмадим, ғалаба қозонишимизни хоҳлагандим. Лекин “Машъал” ҳам ютуқ учун астойдил ҳаракат қилди. Майдон эгалари таркибида ўзгаришлардан кейин улар фаолликни оширишди, тўпга кўпроқ эгалик қилишди. Бизда ҳам, вазиятни ўз томонимизга оғдириш учун имкониятлар бўлди. Мени қаноатлантирмагани – ҳужумларнинг сўнгги паллада якунланмай қолиши, гол урганимизда, ғалаба қозонардик.

- Даврон Ҳошимов четлатилди ва энди кейинги ўйинда жамоага ёрдам беролмайди...

- Афсуски, шундай. Нима ҳам қила олардик, ҳакам шундай қарор чиқарган экан, кўнишдан ўзга чора йўқ.

- Бугунги ўйинни дисквалификация сабаб ўтказиб юборган футболчиларнинг йўқлиги нечоғли билинди?

- Қувондиқ Рўзиев ва Коста Гуттинер бошланғич таркиб футболчилари. Албатта, ҳар бир футболчи жамоа механизмига ўз улушини қўшади, агар бу икки футболчи ҳозир сафимизда бўлганида, ўйин бошқача кечиши ҳам мумкин эди.

- 5 футболчи алмаштириш имкони бўлатуриб, захирадан фақат 3 ўйини майдонга туширдингиз. Бу асосий таркибда ўйнаганларнинг ҳаракатларидан қониққанингизни билдирадими?

- Ўйиннинг бориши шуни тақозо этди, футболчиларни алмаштиришга эҳтиёж сезилмади. Баъзан захирадан тушганларнинг ўйинга киришиб кетишлари осон бўлмайди.

- “Навбаҳор” кучли бешликка кира оладими?

- Бу осон бўлмайди, учрашувларда очко йўқотиш вазиятни янада оғирлаштиради. Лекин кураш ҳали олдинда, турнир жадвалидаги зичлик сақланиб турибди, демакки, умид бор. Бунинг учун ғалаба қозониш керак.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика