

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда. 37 ёшли ҳужумчи клубда қолишга қарор қилган. Томонлар янги битим бўйича музокараларни давом эттирмоқда.
Янги келишувга кўра, Месси 2026 йилнинг декабрига қадар битим тузади. “Интер Майами“ аргентиналик футболчига янада яхшиланган таклиф қилишни режа қилган.
Эслатиб ўтамиз, Мессининг амалдаги шартномаси йил сўнггида якунланади.
Аввалроқ, Месси келаси йил бўлиб ўтадиган ЖЧда мукаммал етиб бориш учун Европага қайтиши ҳақда хабарлар берилганди.



