

Тиббий текширувлардан кейин "Динамо" жамоасининг бразилиялик ярим ҳимоячисининг чап оёқ хочсимон бўғим пайлари ёрилгани ойдинлашди.
Шу тариқа, Қўқондаги ўйиндан кейин Салим Мустафоевдан ташқари, Дуглас Майкон ҳам узоқ муддатга сафдан чиққани маълум қилинди. Бразилиялик ярим ҳимоячи ҳам яқин орада оёғидан жарроҳлик амалиётини ўтказади.




