"Арсенал" Гёкереш борасида "Спортинг" билан музокараларни тўхтатиб қўйди, нега?

Alisher Ostonov
15 июн 2025, 18:25
"Арсенал" Виктор Гёкереш трансфери бўйича музокараларни тўхтатди.

Аввалроқ, "Спортинг" форварди "Манчестер Юнайтед"га Лондон клуби сафига ўтишни маъқул кўраётганини маълум қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Лондонликлар трансферни "музлатиб" қўйган, чунки "Спортинг" футболчи нархини пасайтиришни режалаштирмаяпти.

Аввалроқ, "канонирлар" бонуслар сифатида 55 млн евро ва 10 млн евро таклиф қилган ва бу етарли бўлади дея ҳисоблаётганди. Кейин "Арсенал" 70 млн еврони тўлиқ миқдорда тўлашга тайёр эди, аммо бу ҳам етарли бўлмагани учун сабаб музокаралар тўхтаб қолди.

Қайд этилишича, Гёкереш ҳамон "Арсенал" билан шартнома имзоламоқчи, бироқ томонлар битимдан йироқлар.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: sportwitness.co.uk