UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  9 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   3 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  1 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Виктор Жалилов: "Гол урганимиздан сўнг ташаббус биз томонга ўтди" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Гол урганимиздан сўнг ташаббус биз томонга ўтди"

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Бунёдкор" (2:1) баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.





"Бунёдкор" билан бу йил учинчи марта тўқнаш келдик. Биринчи бўлим аввалги ўйинларимизга ўхшаш кечди, жамоалар бир-бирларидан чўчиб ўйнашди. Иккинчи таймда эса очиқ футбол кўрдик. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин ортга йўл йўқ эди. Шу боис футболчилар олдинга интилиб, бор маҳоратларини намойиш этишди. Гол урганимиздан сўнг ташаббус биз томонга ўтди, яна бошқа имкониятларга эга бўлдик. Мухлислар иккинчи бўлимда чиройли футбол гувоҳига айланишди. "Бунёдкор" рақибга ўйнаш имконини берадиган жамоа, олдинга интилиб, бўш ҳудудлар қолдиради. Биз ҳам иккинчи голни ургандан кейин олдинга интилдик.

"Сурхон" билан ўйинда кўп футболчиларимиз шамоллаб қолишди. Асосий ўйинчилар майдонга тушмаганда, бу сезилади. Шунақаси ҳам бўлиб туради. Ўйиндан кейин бу бизнинг энг ёмон ўйинимиз бўлганини ҳам айтдим", – деди "лочинлар" устози.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика