UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  0 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  8 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  28 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  31 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  9 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0

Вьетнам – Ўзбекистон ўртасидаги ОЧ финали катта экранда намойиш қилинади Янгиликлар

Вьетнам – Ўзбекистон ўртасидаги ОЧ финали катта экранда намойиш қилинади

27 январь куни Тошкент вақти билан соат 13:00да Хитойнинг Чанжоу шаҳрида U-23 Осиё чемпионати финали бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси финалда Вьетнам билан ўйнайди. Ушбу баҳс "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда кўрсатилади. ЎФА расмий сайтининг хабар беришича, финал ўйинини Ўзбекистондаги футбол мухлислари биргаликда томоша қилишлари ва терма жамоамизни қўллаб қувватлашларини таъминлаш учун Вьетнам – Ўзбекистон учрашуви катта экранда намойиш қилинади.

Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида 14Х5 метрли катта экран ўрнатилади. Мухлислар Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан бепул тақдим қилинадиган таклифномалар орқали 27 январь куни “Ўзбекистон” спорт мажмуасига ташриф буюриб, U-23 Осиё чемпионати финалидан ўрин олган Вьетнам – Ўзбекистон учрашувини томоша қилишлари мумкин. Учрашув танаффусида эстрадамиз юлдузлари иштирокида концерт дастури ҳам бўлиб ўтади - дейилади ассоциация берган хабарда.

Мухлислар ЎФА томонидан тақдим қилинадиган бепул таклифномаларни қўлга киритиш учун 26 январь куни соат 09:00дан 15:00га қадар қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин:

+998 98 307 80 88

+998 90 985 42 88

*Таклифномаси йўқ мухлислар 27 январь куни “Ўзбекистон” спорт мажмуасига киритилмайди.

Рейтинг: +67   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика