

36 ёшли футболчи янги жамоаси билан бир йиллик келишувга эришди. Шартноманинг молиявий томонлари ошкор қилинмаяпти.
Англия терма жамоасида 53 та учрашувда майдога тушган Барри 2013 йил “Манчестер Сити”дан “Эвертон”га кўчиб ўтганди. У дастлаб ливерпулликлар сафида ижара асосида, кейинчалик улар билан тўлақонли шартномага имзо чекканди.
Ўтган мавсумда Барри АПЛда 33 та (23 та учрашувда асосий таркибда) майдонга тушган.


