Венгер январь ойида амалга оширилган энг яхши трансферни айтди

Alisher
12 май 2020, 15:17
Журналистлар "Арсенал" собиқ устози Арсен Венгердан Лондон клубидаги фаолияти давомида январда амалга оширилган энг яхши трансферни сўрашди.

Журналистлар франциялик мутахассиснинг Пьер-Эмерик Обамеянг трансферини айтишини тахмин қилишганди.

Аммо, Венгер умуман бошқа футболчини эътироф этди. Унинг сўзларига кўра, "Арсенал"нинг январь ойидаги энг яхши трансфери ҳужумчи Нванкво Кану бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Кану "Арсенал"га 1999 йилда Миланнинг "Интер" клубидан ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: beIn Sports