"Венеция" "Бавария" футболчисини ижарага олиши мумкин

Alisher
28 дек 2021, 10:33
"Бавария" ярим ҳимоячиси Микаэль Кюизанс фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 22 ёшли франциялик футболчи учун "Венеция" даъвогарлик қилмоқда, итальянлар ўйинчини мавсум сўнггига қадар ижарага олишмоқчи.

Кюизанс жорий мавсум Германия чемпионати доирасидаги 2та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Transfermarkt ўйинчини 5 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›