

"Қийин бўлишини билардик ва яхши натижага эришдик. Менинг голли пасим? Қарши ҳужум жуда яхши бўлди, Марко Асенсио менга пас берди, мен эса жавоб қайтардим ва у ҳужумни яхши якунлади.
Жамоадошларим туфайли ўнг қанот ҳимоясида осонроқ ўйнай олдим. Рибери - ажойиб ўйинчи. У 35га тўлган, аммо 25 ёшли футболчидек ҳаракат қилмоқда.
Ўтган йили "Бавария" жавоб учрашувида "Реал"га кўп муаммо туғдирган эди, шундай экан яна бир марта яхши ўйнаб, финалга чиқишимиз керак" - дейди Васкес.



