Ваниҳоят! "Челси" футболчисини ижарага бера олди

Omonjon To`xtamirzayev
29 авг 2024, 14:44
Лондоннинг "Челси" клуби охирги вақтларда бизни фақат футболчи сотиб олишига кўниктириб қўйди.

Маълумотни Фабрицио Романо ҳам тасдиқлади. 

"Аристократлар" шу қадар кўпайиб кетдики, кўплаб мемларга сабаб бўлишни бошлади. Бироқ "Челси" керак бўлмаган футболчилар билан хайрлашиш борасида ҳам ишламоқда. Бунинг исботи ўлароқ, лондонликлар сербиялик киперини ижара бериб юборди. Жорже Петрович жорий мавсумни "Страсбург"да ўтказадиган бўлди. 

"Челси" ва француз клуби бир мавсумлик ижара бўйича келишувга эришишди. Шунингдек, "Страсбург"да сотиб олиш ҳуқуқи йўқлигини таъкидлаш лозим.

Эслатиб ўтамиз, Петрович "Челси"га 2023 йил ёзида "Нью-Ингленд"дан келиб қўшилганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Фабрицио Романо

Сўнгги янгиликлар

Барча ›