

“Вазиятга реал баҳо бериш керак. «Брайтон»га қарши баҳсда сўзсиз «Манчестер Сити» етакчи ҳисобланади. Бироқ, бу футбол. Ҳар қандай ўйинда тасаввур қилиб бўлмас натижалар содир бўлиши мумкин. Чемпионлик учун оз бўлса ҳам умид бор экан, демак, унга курашиш зарур. Бизнинг ҳозирги энг асосий мақсадимиз «Вулверхэмптон»ни мағлубиятга учратишдир. 3 очкога эга чиқиб, «Брайтон»нинг сенсация кўрсатишидан умидвормиз”, – дея қайд этган футболчи.



