

"Бугун биринчи голни колдан келганича эртароқ уриш жуда муҳим эди. Бу бизга ишонч бағишлади, чунки бир неча ҳафталик танаффусдан сўнг бу одатда осон кечмайди. Аммо "Хетафе" жуда яхши ҳимояланадиган жамоа бўлишига қарамай, ажойиб ўйин ўтказдик. Улар лигада ҳимояланиш бўйича энг яхшилардан бири ҳисобланади. Биз ҳам юқори даражада ҳимояландик. Ўйинни назорат қилишга эришдик.
Барча футболчилар ўз даражасида бўлиши жуда муҳим. Баъзи позицияларда бизда олий даражадаги учтадан футболчи бор. Жамоада ажойиб муҳит ҳукм сурмоқда, ҳар бир киши жамоа учун ўйнамоқда. Охир-оқибат, ҳамма гап жамоа ва клубда", — дейди Фликнинг сўзларини Marca нашри.
Испания чемпионатидаги саккизта ўйиндан сўнг "Барселона" 24 очко тўплаб, турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Хетафе" 8 очко жамғариб, 14-поғонада жойлашган.



