

"Класико қабул қилинган қарорларга таъсир кўрсатди. Агар якшанба куни рақибимиз «Реал» бўлмаганида, Родри асосий таркибда майдонга тушган бўларди. Бу баҳона эмас, аммо биз тетиклик етишмагани сабабли хатоларга йўл қўйганимизни тушунишимиз керак. Жамоанинг сўнгги ҳафталарда кўрсатган куч-ғайрати ақл бовар қилмас даражада эди. Биз ушбу ўйинга етарлича тайёргарлик кўра олмадик. Вазият идеал эмас эди ва биз тиклана олмадик. Содир бўлган воқеани таҳлил қилишимиз ва келажакда муайян жиҳатларни яхшилашимиз керак. Бугун биз, очиқ-один кўриниб турибдики, жуда кўп яхши ишларни амалга оширдик", — дейди Фликнинг сўзларини Footmercato нашри.
Испания чемпионати 10-туридан ўрин олган "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги ўйин 26 октябрь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.



