

Учрашувда меҳмонларнинг голларидан бирига Бобур Фарҳодов муаллифлик қилди. Айтиш мумкинки, унинг голи ўзига ҳос тарзда майдон эгалари дарвозаси тўридан ўрин эгаллади. Мазкур гол эса ижтимоий тармоқларда, турли нашрлар саҳифаларида оммалашди. Биз бу борада Бобур Фарҳодовнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Голга келсак, қанотдан узатма бўлди. Биринчи бош билан зарба бердим, дарвозабон тўпни қайтарди. Қайтган тўп ўзимга келди ва шу заҳоти оёғимга тегиб дарвозага кирди. Очиғи бундай оммалашишини кутмаган эдим.
Фаолиятимдаги энг чиройли голми ёки йўқ, лекин энг антиқа гол бўлди дея оламан. Очиғи битта гол билан машҳур бўлиб кетдим деб ўйламайман. Албатта, реакция ва видеоларни айланиши ёқимли бўлди",- дейди Бобур Фарҳодов.



