UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   3 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  1 19:30Суперлига. "Насаф" - "Қўқон-1912" 2:0 (матнли трансляция)  34 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  0 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  4 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  0 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  25 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  8 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  2

Бобур Фарҳодов: "Бугун ва ниҳоят вазиятлардан фойдаландик" Янгиликлар

Бобур Фарҳодов: "Бугун ва ниҳоят вазиятлардан фойдаландик"

Туркияда йиғинни давом эттираётган "Андижон" жамоаси бугун куннинг биринчи яримида Москванинг "Велес" жамоасига қарши майдонга чиқди.

Ўйин давомида яратилган вазиятлардан фойдаланган "бургутлар" якунда 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоасининг бешинчи голига муаллифлик қилган Бобур Фарҳодов учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Аввалги учрашувларда ҳам яхши ўйин кўрсатганимизга қарамай вазиятларни голга айлантира олмаган эдик. Биз ҳужумлар қиламиз, рақиблар қарши ҳужумда дарвозамизни ишғол қилаётганди. Бугун ва ниҳоят вазиятлардан фойдаландик",- дейди Бобур Фарҳодов. 

- "Велес"ни бир неча кун олдин "Бунёдкор" ҳам мағлубиятга учратган эди. Рақиб кучсизмиди?

- Рақиб ўша-ўша. Аввалгиларидан кучсиз эмасди. Шунчаки вазият бўлди, гол урдик. 

- Бугун гол уришни жуда истадингиз, лекин доим ҳам ўхшайвермади...

- 2-3та ўйинда гол урмаганимдан кейин бугун дарвозага йўл топаман, деб ният қилган эдим. Тўп охири дарвозага кирди. 

- Бу ғалаба "Андижон" мухлисларида ишончни уйғотдими?

- Мухлислар бизга ишонишса, қўллаб-қувватлашса Суперлигада ҳам уялтириб қўймаймиз, деб умид қиламиз. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика