Вальверде футболчисини "Интер"га қўйиб юбормоқчи эмас

Mirjalol Normatov
22 дек 2019, 21:36
"Барселона" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль жамоада қолиши кутилмоқда.

"Marca" хабарига кўра, каталонияликлар бош мураббийи Эрнесто Вальверде чилилик футболчини жамоада қолишини истамоқда. Испаниялик мутахассис жамоанинг келаси йилги режаларига 32 ёшли ярим ҳимоячини ҳам киритмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Видаль ушбу мавсумдан кейин "Интер"га ўтиши кутилаётганди.

Видаль ушбу мавсумда ЛаЛигада 14 ўйинда 5 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›