

"Кучли рақибга қарши иштиёқ билан ўйнадик. Биз ғалаба қозониш учун тўп тепдик ва кўпчилик шогирдларим биринчи маротаба бундай даражада ўйнашди, улар ушбу мусобақада рақобатлаша олишларини намойиш этишди.
Карлес Переснинг гол уриш қобилияти бор, Фати ҳам туғма тўпурар. Унинг кичик жароҳати бўлса ҳам, ўйин амалиётига эга бўлишини хоҳладик. "Барcа"дан етишиб чиққан йигит ушбу турнирнинг энг ёш тўпурарига айланганидан жуда мамнунмиз.
Биз ушбу турнирда ғалаба қозонишга мажбурмиз. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истаймиз ва шу ерда ҳам бунга эришдик", - дейди "Барселона" бош мураббийи.



