UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  0 21:59Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф": Бензема ва Канте асосий таркибда!  2 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  3 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5

Вадим Абрамов ёшларга имконият беришда давом этади Янгиликлар

Вадим Абрамов ёшларга имконият беришда давом этади

Фарғонада бўлиб ўтган “Нефтчи” – “Машъал” (2:1) баҳсидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Вадим Абрамов учрашув ҳақида қуйидагича фикр билдирди:

– Қизиқарли ўйин бўлди. Голга тортадиган вазиятларни кўп содир этганимиз билан улардан максимал фойдалана олмаяпмиз. Агар барча имкониятлар муваффақиятли якун топганда эди, баҳс сурати “Нефтчи” учун анча енгил кечган бўларди. Шу боис, ўйин давомида асабий ҳолатда бўлдим.


– Вадим Карленович, “Нефтчи”нинг асосий таркибини ёшлар ташкил қилади. Хусусан бугун 17 ёшли футболчи Авазбек Ўлмасалиев жамоага ғалаба келтирувчи гол киритди. Умуман олганда, ёш шогирдларингиз ҳақида фикрингиз ?

– Йигитларни ўйиндан-ўйинга кучайиб бораётганига гувоҳи бўляпман. Натижани кўриб турибсиз. 17 ёшли футболчи жамоа учун муҳим голга муаллифлик қилди. Аввалига мен Авазбек Ўлмасалиевни асосий таркибда майдонга туширганимда кўпчилик унга шубҳа кўзи билан қараганди. Лекин якунда Ўлмасалиев ишончимизни оқлаб, ўзини кўрсатмоқда. Шу қатори терма жамоа учун муносиб номзод сифатида улғаймоқда. Мен бундан хурсандман. Авазбекдан савияли марказий ҳимоячи етишиб чиқади деб ўйлайман. Сўнгги турда ҳам ёшларга имконият беришда давом этамиз ва охирги баҳсда ҳам ғалаба учун курашамиз. Мавсумни муносиб якунлашни ният қилганмиз, – деди Абрамов


“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика