UZ

Сўнгги янгиликлар

18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  0 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  0 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  4 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  8 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  9 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  3 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  2 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  2 12:33Танташев ФИФА семинарида  1

Вадим Абрамов: "Менимча "Бунёдкор" ҳеч кимга керак эмас..." Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Менимча "Бунёдкор" ҳеч кимга керак эмас..."

Coca Cola Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Насаф" (0:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

- Жамоаларнинг номидан келиб чиққан ҳолда аҳамияти юқори ўйин эди. Аммо биз беллашувни омадсиз тарзда бошладик. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик. Дарвоза яқинигача келдик, бироқ сўнгги зарбани йўллайдиган футболчи топилмади. Ўтказиб юборилган голга келсак, рақиб ўйинчиси тўпга ажойиб тарзда зарба берди.
Иккинчи бўлим ўзимиз хоҳлагандек кечмади. Шахсан менга иккинчи таймдаги ўйинимиз умуман ёқмади. Умумий маънода «Насаф» ҳақли тарзда ғалаба қозонди. Бунинг учун уларни табриклайман! Чунки биз ўзимиз қилишимиз керак бўлган ишни бажара олмадик.

Қандай ҳолатда эканимизни жуда яхши биласизлар, футболчиларга ҳалиям майдонга тушиб югуришаётганига раҳмат айтаман.

Футболчиларнинг шартномаси тугамоқда? Агар жамоа кимгадир керак бўлса, бошқа гап, менимча ҳозир жамоа ҳеч кимга керак эмас.

"Қизилқум"га қарши икки марта ўйнаймиз. Дастлаб Суперлигада, сўнгра Кубок доирасида.

"Насаф" ғалаба қозонишни кўпроқ хоҳлади. Улар иккинчи ўрин учун курашишди, бизда эса тўртинчи ўриндан тепага чиқа олмаслигимиз деярли аниқ эди", - дейди Вадим Абрамов.

Рейтинг: -26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика