UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  1 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  2 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  6 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1 11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  2 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  6 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  3 08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  2 08:40КЖЧ. 39 ёшли Серхио Рамос "Интер" дарвозасига гол урди  1 08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  8

Вадим Абрамов: "Бунёдкор" билан шартномам йил охирида тугайди, кейин эса..." Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бунёдкор" билан шартномам йил охирида тугайди, кейин эса..."

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Чемпионатнинг сўнгги ўйинидан олдин бизда ҳеч қандай вазифа йўқ эди, медаллар ўз эгаларини топиб бўлди. Шу боис йигитларни ўйинга руҳлантириш оғир бўлди. Уларга майдонга тушиб ўйнашгани учун раҳмат айтаман. Менимча дуранг адолатли натижа бўлди", - дейди Абрамов. 

- Кубокда ҳам "Қизилқум" билан ўйнайсизлар. Руҳлантириш қийин бўлмайдими?
- Бу йил қўлга киритишимиз мумкин бўлган сўнгги соврин бу мамлакат кубоги. Шу боис бўлажак ўйинга муносабат жиддийроқ бўлади.

- Бу йилги мавсумда шогирдларингиз ўйинидан қанчалик кўнглингиз тўлди?
- Айтиш қийин. Мавсум охири, йигитлар чарчашган.

- 2021 йилда ҳам Вадим Абрамовни "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида кўрамизми?
- Агар шундай миш-мишлар бор экан кўрамиз. Шартномам йил охирида тугайди. Кейин нима бўлишини ҳозирча билмайман.

- "Бунёдкор" футболчиларини кубокни қўлга киритиш учун руҳлантирса бўлармикин?
- Албатта, фақат бутун йил давомида футболчиларга ваъда бериб келаяпмиз, йил тугамоқда, натижа эса йўқ. Агар футболчилар учун ҳеч бўлмаса маълум муаммоларни ҳал қилинса руҳлантириш осонроқ бўлади. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам кубокда бор кучимиз билан ўйнаймиз.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика