UZ

Сўнгги янгиликлар

22:33Ла Лига. "Реал Мадрид" "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун бошланғич таркибини одатдагидек эрта эълон қилди  4 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  10 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  92 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  40 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  428 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  4 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  18 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  12 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  1 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6

Вадим Абрамов: "Бугунги ўйинимиз менга ёқмади" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бугунги ўйинимиз менга ёқмади"

Про лига 2-тури доирасида Самарқандда ўтган "Динамо" - "Юниред" (1:0) ўйинидан кейин Вадим Абрамов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Самарқанд дербиси ҳам дербиларга мос ва хос ўтди. Ўйин кутганимиздан оғирроқ кечди. Рақибимиз муносиб жамоалигини кўрсатди, улар майдонда жанг қилишди, охиригача курашишди. Мухлислар жанговар баҳс гувоҳига айланишди. Йигитлардан миннатдораман, қийин баҳсда ғалаба қозондик.

Бугунги ўйинимиз менга ёқмади. Биринчи бўлимда ўз ўйинимизни кўрсатгандек бўлдик, иккинчи бўлимда эса эса ўйиннинг боришини улар белгилашди. 

Ўйин бу қадар асабий ва жанговар ўтишига "Юниред"даги йигитларнинг аксарияти "Динамо" тарбияланувчиси ёки собиқ аъзоси бўлгани ҳам таъсир қилди. Бундай пайтда исталган ўйинчи ўзини аямайди. Футболчи собиқ клубига қарши икки ҳисса куч билан ўйнаши табиий ҳолат. Ўйинда қўполликлар кўп бўлгани бу баҳс дерби экани билан боғлиқ. Бундай баҳслар дербига хос.

Легионерлар? Менимча, улар тобора мослашиб бормоқда. Ҳозирча таклиф этилган хорижлик ўйинчиларга ҳеч қандай эътироз йўқ. Ҳали бор йўғи 2 тур ўтди ва бу қандайдир хулосалар учун етарли эмас. Жамоа ўйиндан-ўйинга кучайиб боради.

Суперлига йўлланмаси учун кураш асосан "Локомотив", "Динамо" ва "Қўқон-1912" ўртасида ўтадими? "Локомотив" бош мураббий интервью бергани ва улар аллақачон ўша ерда (Суперлигада – муал.) экани ҳақида гапирганини менга айтишди. Демак, тўғридан-тўғри яна бир йўлланма учун биз, "Қўқон-1912" ва бошқалар курашамиз. Жиддий гапирадиган бўлсам, ҳали йўлланма масаласида гапиришга эрта", - дейди Вадим Абрамов ўйиндан кейин

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика