"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди

Sherzod Nurmatov
12 май 2025, 12:23
Мадриднинг "Реал" клуби Клублар ўртасидаги ЖЧга қадар марказий ҳимоячи ва чап қанот ҳимоячиси трансферини амалга оширади.

Бу ҳақда испаниялик таниқли журналист Хосеп Педрероль хабар берди.

Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, "Реал"нинг мундиал учун қайдномасига ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд ҳам киради. Аввалроқ унинг "Ливерпул"дан трансфери ҳал қилинганди.

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 15 июндан 13 июлга қадар АҚШда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: El Chiringuito

Сўнгги янгиликлар

Барча ›