Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧгача "Реал" бош мураббийи бўлади

Sherzod Nurmatov
12 май 2025, 12:52
"Реал"га ўтаётган "Байер" бош мураббийи Хаби Алонсо 15 июнь куни старт оладиган Клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан мадридликлар бошқарувини қўлга олади.

Аввалроқ "Реал"ни мундиалга вақтинчалик бош мураббий олиб бориши мумкинлиги тахмин қилинган, номзодлар сифатида эса Сантьяго Солари ва Альваро Арбелоа кўрсатилганди.

"Қаймоқранглилар"нинг амалдаги бош мураббийи Карло Анчелотти июнь ойидан Бразилия терма жамоаси устозига айланиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca