"UzReport TV" футбол бўйича U-20 жаҳон чемпионатини жонли эфирда трансляция қилади
18 май 2023 22:31
Янгиликлар
"UzReport TV" футбол бўйича U-20 жаҳон чемпионатини жонли эфирда трансляция қилади
Миллионлаб ўзбекистонлик футбол мухлисларининг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда ёш футболчиларимизни жаҳон майдонларида қўллаб-қувватлаш мақсадида “УЗРЕПОРТ ТВ” телеканали 20 майдан 11 июнгача Аргентинада бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатини трансляция қилиш бўйича эксклюзив ҳуқуқини қўлга киритди.
Турнир Сантиаго Дел-Эстеро, Сан-Хуан, Ла-Плата ҳамда Мендоза шаҳарларида ўтказилади. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги амалдаги Осиё чемпионларимиз Аргентина майдонларида ҳам шундай муваффақиятли юришларини давом эттиради деб умид қиламиз.
Эътиборлиси, U-20 терма жамоамиз аъзолари мусобақани мезбон бўлмиш Аргентинага қарши баҳс билан бошлайди. Ўйин 21 май куни Тошкент вақти билан тунги 02:00 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар