UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  131 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  5 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  19 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  18 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  7 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  25 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1

"УзРепорт ТВ" телеканалидаги футбол ўйинларининг икки тилдаги шарҳларини энди UzDigital TV орқали ҳам кўриш мумкин Янгиликлар

"УзРепорт ТВ" телеканалидаги футбол ўйинларининг икки тилдаги шарҳларини энди UzDigital TV орқали ҳам кўриш мумкин

Аввал хабар берганимиздек, "УЗРEПОРТ ТВ" телеканали ўзбек телевидениеси тарихида биринчи марта футбол учрашувларининг бир вақтнинг ўзида икки тилдаги – ўзбек ва рус тилларидаги шарҳини йўлга қўйди.

Ушбу имконият сунъий йўлдош антенналари эгалари (спутник – Ямал 401, 90° шимолий нур Ку диапазон, қабул қилиш частотаси – 11,505705 GGz) ва “Ўзбектелеком” АК “Телеком ТВ” IPTV хизмати фойдаланувчилари учун мавжуд эди. "УЗРEПОРТ ТВ" телеканали бу имкониятни босқичма-босқич кенгайтириш борасида иш олиб бормоқда.

Шу йилнинг 2-июлидан бошлаб UzDigital TV платформасида ҳам футбол учрашувларини бир вақтнинг ўзида икки тилда томоша қилиш имконияти яратилди. Эндиликда УзДигитал ТВ абонентлари ҳам УЗРEПОРТ ТВ телеканали орқали Евро-2016 учрашувлари шарҳини ўзлари истаган тилни танлаган ҳолда томоша қилишлари мумкин. 

Бундай имконият UzDigital TV ҳамда УЗРEПОРТ ТВ телеканали мутахассисларининг ўзаро ҳамкорликдаги меҳнатлари эвазига юзага келди.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2016 учрашувларини ўзбек тилида Даврон Файзиев, Санжар Ризаев Ёқубжон Бобожонов, ҳамда таниқли ва истеъдодли актёр, маълум муддат профессионал футболчи сифатида ҳам тўп сурган Алишер Узоқов шарҳлаб боришмоқда.

Рус тилида эса футбол учрашувларини “МАТЧ ТВ” телеканалининг машҳур шарҳловчиси Александр Елагин шарҳлаб бормоқда.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика